
Ўзлигини англаган жамиятгина ўз келажагини қура олади
Бугун Ўзбекистон катта ўзгаришлар даврида. Янги шаҳарлар қуриляпти, иқтисодиёт янгиланяпти, замонавий технологиялар кириб келяпти, дунё билан алоқалар кенгайяпти. Аммо бу жараёнларни бирлаштириб турадиган асосий нуқта ўзгармайди: биз қандай Ўзбекистон қураётганимизни ўзимиз аниқ билишимиз керак. “ЎЗ” фалсафаси тараққиётнинг асосий кучини аввало ўз салоҳиятимиз, билимимиз, меҳнатимиз ва ташаббусимизда кўришга ундайди.











