platina.uz

Жанубий Корея президенти Тошкентда кутиб олинди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни қарши олди. 

Сиёсат
14 июнь, 12:12
Жанубий Корея президенти Тошкентда кутиб олинди
Фото: Президент матбуот хизмати.

Жанубий Корея президенти Тошкентда кутиб олинди.

14 июнь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга ошираётган Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёлни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Қароргоҳ олдидаги майдонда икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олди ва шоҳсупага таклиф қилди. Давлат мадҳиялари янгради.

Ҳарбий оркестр садолари остида етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар ҳамда расмий делегациялар аъзоларини бир-бирларига таништирдилар.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг тор доирадаги музокаралар бошланди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+