platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Ўзбекистонлик шахс Кореяда такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

Гумонланувчи ўз автомобилида ноқонуний равишда йўловчи ташимоқчи бўлган, маҳаллий такси ҳайдовчиси эса бунга тўсқинлик қилиб, ҳолатни ва қоидабузарликни суратга олмоқчи бўлган. 

Ўзбекистонлик шахс Кореяда такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

Жанубий Кореянинг Ҳвасон шаҳрида 30 ёшлар атрофидаги Ўзбекистон фуқароси 50 ёшли такси ҳайдовчисини калтаклашда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда қатор ммаҳаллий ОАВлар хабар берди.

Ҳодиса 18 октябрь куни Хянгнам ҳудудида содир бўлган.

Маълум бўлишича, гумонланувчи ўз автомобилида ноқонуний равишда йўловчи ташимоқчи бўлган, маҳаллий такси ҳайдовчиси эса бунга тўсқинлик қилиб, ҳолатни ва қоидабузарликни суратга олмоқчи бўлганида жағ қисмига зарба берилган. Оқибатда такси ҳайдовчиси воқеа жойида ҳушини йўқотиб, ерга йиқилган.

Автомобил кузатув камерасига муҳрланган тасвирларда тажовузкор ҳушсиз ётган фуқарони оёқлари ва муштлари билан калтаклашда давом этгани ҳамда унга биринчи ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойидан ғойиб бўлгани акс этган.

​Корея полицияси гумондорни 22 октябрь куни видео таҳлил орқали аниқлади. У тез орада расмий сўроққа чақирилади ва жабрланувчининг тиббий хулосасига асосланиб, айбловлар оширилиши мумкин.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid