Ўзбекистонда иккита хорижий банк ваколатхона очади
Франциянинг Societe Generale банки ва Корея Республикасининг Hana Bank банки ваколатхоналари аккредитациядан ўтказилди.

Ўзбекистонда иккита хорижий банк ваколатхона очмоқда.
Марказий банк Франциянинг Societe Generale банки ва Корея Республикасининг Hana Bank банки ваколатхоналарини аккредитациядан ўтказди.
Societe Generale банки 1864 йилда ташкил этилган бўлиб, дунёнинг 58 та мамлакатида фаолият юритади ва Европанинг етакчи банк ва молиявий хизматлар гуруҳларидан бири ҳисобланади.
Hana Financial Group таркибига кирувчи Hana Bank 2015 йил 1 сентябрда Korea Exchange Bank билан бирлашган, Кореянинг йирик тижорат банкларидан бири ҳисобланади. Банк дунёнинг 27 та мамлакатида ўз фаолиятини амалга оширади.





