platina.uz
Жамият

"Анорбанк" акционери Парижда ўғирлаб кетилди – ОАВ

Қаҳрамонжон Олимов Парижга бизнес ҳамкорлари билан учрашгани боргани айтилмоқда. 

"Анорбанк" акционери Парижда ўғирлаб кетилди – ОАВ

Францияда "Анорбанк"нинг ягона акционери Қаҳрамон Олимов ўғирлаб кетилди ва товон пули эвазига қўйиб юборилди. Бу ҳақда Le Monde хабар бермоқда.

Олимов Парижга бизнес ҳамкорлари билан учрашгани борган. У ерда эса кутилмаган тарзда ўғирлаб кетилган.

Каҳрамонжон Олимов 48 ёшда бўлиб, Франция пойтахтида икки кундан ортиқ вақт давомида номаълум жойда сақланган.

Шундан сўнг уни озод қилиш учун пул сўрашган ва ундан кейин қўйиб юборишган. Ҳозирда бир киши "ташкилотчиликда қатнашган ҳолда гаровга олиш" айби билан ҳибсга олинган .

25 июн куни Олимов Париждаги Хотел‑Диеу шифохонасида шифокор кўригидан ўтказилган. Унинг танасида кўплаб кўкаришлар ва жароҳатлар аниқланган. Шу билан бирга, у уйқусидан шикоят қилган.

Унинг шахсий котиби таърифича, бу ҳодиса “у учун жуда ёқимсиз бўлган”, аммо соғлом қайтишга муваффақ бўлган. У Парижнинг марказий, обрўли ҳудудида гаровга олиниб, кейин эса Ницца яқинидаги виллалардан бирининг ер ости қисмига олиб борилган. У ерда жисмоний зўравонлик, таҳдидларни бошдан кечирди, дейилади хабарда.

Каҳрамонжон Олимов "Анорбанк"нинг ягона акционери ҳисобланади — бу банк 1 миллиард евродан ортиқ активларни бошқаради ва у Ўзбекистон банклари ичида "энг яхши 10 таликка киради" деб ҳисоблаб келинади .

Шунингдек, у Нидерландияга рўйхатдан олинган компания орқали Ўзбекистонда, Сурхондарё вилоятида, EDF билан ҳамкорликда газ ёқилғили комбинацияланган марказ қуриш лойиҳасига ҳам алоқадор.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid