platina.uz
Иқтисод

Марказий банк "Анорбанк" масаласида баёнот билан чиқди

Ушбу банкнинг асосий акциядори Қаҳрамонжон Олимовга одам ўғирлаш айби қўйилганди. Олимов Ўзбекистонда сиртдан ҳибсга олинган ва халқаро қидирувга берилган. 

Марказий банк "Анорбанк" масаласида баёнот билан чиқди

Марказий банк сўнгги кунларда турли шов-шувларга сабаб бўлаётган "Анорбанк" масаласида баёнот берди.

Аввал маълум қилганимиздек, “Анорбанк” асосий акциядори Қаҳрамонжон Олимовга одам ўғирлаш айби қўйилганди.

Унга кўра, Олимов Ўзбекистонда сиртдан ҳибсга олинган ва халқаро қидирувга берилган.

Банкнинг расмий муносабатига кўра, мазкур ҳолат шахсий масала бўлиб, банкнинг капитали, бошқаруви ва операцион фаолиятига алоқадор эмас. Ваколатли органлар томонидан банкка ҳеч қандай расмий сўров ҳам келиб тушмаган.

Ўз навбатида, Марказий банк ҳам вазиятни назоратга олганини, ANORBANK фаолияти барқарор эканини, банкнинг барча мажбуриятлари бажарилаётгани ва мижозларга хизмат кўрсатиш одатий режимда давом этаётганини маълум қилди.

Марказий банк "Анорбанк" масаласида баёнот билан чиқди

"Умуман, бизнесда раҳбарлар алмашиши, акциядорлар атрофида турли жараёнлар бўлиши — нормал ҳолат. Ҳар бир тарқалган хабарни банкда муаммо бошланди, деб қабул қилиш шарт эмас. Ахборот майдонида рақобат ҳам бор, манипуляция ҳам, турли манфаатлар ҳам бўлиши мумкин", дейилади муносабатда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid