platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Иқтисод

Марказий банк илк бор исломий банк учун лицензия берди

“Open bank” акциядорлик жамиятига исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи 1-I-сонли лицензия берилди. 

Марказий банк илк бор исломий банк учун лицензия берди

Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 23 октябрдаги 28/1-сонли қарорига мувофиқ, “Open bank” акциядорлик жамиятига исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи 1-I-сонли лицензия берилди. Бу ҳақда регулятор хабар қилди.

Мазкур лицензия “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 5¹-моддасида назарда тутилган исломий молия операцияларини қамраб олади.

Марказий банк фуқароларга банк хизматларидан фойдаланишдан аввал унинг тегишли лицензияга эга эканини регуляторнинг расмий сайти орқали текширишни тавсия қилди.

2026 йил 27 мартда Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қонун имзоланганди. Ҳужжат билан исломий банк фаолияти учун алоҳида лицензия жорий этилиб, исломий молия операциялари, инвестициявий омонатлар ва уларни солиққа тортишнинг ҳуқуқий асослари белгиланган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid