platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Андижонда банкир 3,2 млрд сўмдан ортиқ пулни қиморга тикиб юборди

У банкда мижозларнинг халқаро пул ўтказмаларига масъул бўлган. Банк ходими мижозлар ҳисобидаги пулларни ўзининг халқаро пластик картасига ўтказиб олган. 

Андижонда банкир 3,2 млрд сўмдан ортиқ пулни қиморга тикиб юборди

Андижон шаҳрида мижозларнинг халқаро пул ўтказмаларига масъул бўлган банк ходими 3,2 млрд сўмдан ортиқ (тахминан 250 минг доллар) маблағни онлайн қимор ўйинларига тикиб юборгани аниқланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Банк ходими мижозлар ҳисобидаги пулларни ўзининг халқаро пластик картасига ўтказиб олган. Жисмоний шахсларнинг маблағларини эгаларига қайтариш вақти келганда камомад фош бўлган.

"Жуда катта миқдорда пул ютқазиб қўйганман, буни тўлиқ тан оламан. Ютқазиш жараёнида оиламдан, ҳамкасбларимдан, ҳаммасидан ажралганман. Буни ўйнаган одамнинг кўзига ҳеч нарса кўринмай қолар экан. Ҳозир қилган ишимдан жуда қаттиқ афсусдаман. Бу ўйиннинг охири фақат пул ютқазиш эмас, ҳаётини ютқазиш билан ҳам тугар экан", — деди у.

Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid