Яна тўртта банкка исломий фаолият учун лицензия берилди
23 октябрь куни Open Bank ҳам шундай лицензия олган эди.

Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун лицензия олган банклар сони 5 тага етди.
Марказий банк бошқарувининг 18 ноябрдаги қарори билан Ipak Yuli Bank, ASIA ALLIANCE BANK, Orient Finans Bank ва HAYOT BANKка исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар тақдим этилди.
Эндиликда ушбу банклар қонунчиликда назарда тутилган исломий молия операцияларини амалга ошириши мумкин.
Аввалроқ, 23 октябрь куни Open Bank ҳам шундай лицензия олган эди.
Шу тариқа, Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун лицензияга эга банклар сони 5 тага етди.





