platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Иқтисод

Ўзбекистонда муаммоли кредитлар 25 трлн сўмдан ошди – Марказий банк

Уларнинг жами кредит портфелидаги улуши эса 3 фоиздан 3,8 фоизга кўтарилди. Сентябрь ойининг ўзидаёқ муаммоли кредитлар 1 трлн сўмга кўпайган.

Ўзбекистонда муаммоли кредитлар 25 трлн сўмдан ошди –  Марказий банк

Ўзбекистонда муаммоли кредитлар 25 трлн сўмдан ошди.
Бу ҳақда Марказий банк маълумотларида айтилади. 2026 йил 1 октябрь ҳолатига тижорат банкларининг жами кредит портфели 659 трлн сўмни ташкил этди.

Муаммоли кредитлар (NPL) ҳажми йил бошидан буён 18,1 трлн сўмдан 25 трлн сўмга етди. Уларнинг жами кредит портфелидаги улуши эса 3%дан 3,8%га кўтарилди.

Сентябрь ойининг ўзида муаммоли кредитлар 1 трлн сўмга кўпайди.

Ўзбекистонда муаммоли кредитлар 25 трлн сўмдан ошди –  Марказий банк

Муаммоли кредитлари энг кўп ошган банклар:
Микрокредитбанк — 601 млрд сўм;
Orient Finans Bank — 312 млрд сўм;
mybank — 196 млрд сўм.

Муаммоли кредитлари энг кўп камайган банклар:
Асакабанк — 97 млрд сўм;
Ўзмиллийбанк — 65 млрд сўм;
Ziraat Bank — 65 млрд сўм.

Йил бошидан бери муаммоли кредитлар ҳажми 38,7%га ошган. Бу банк тизимидаги кредитлар сифатига эътиборни кучайтириш зарурлигини кўрсатади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid