platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Оммавий тадбирларга одамларни маҳсулотларни бепул тарқатиш ёки арзон сотиш тақиқланиши мумкин

Шунингдек, 100 ва ундан ортиқ киши қатнашадиган концерт, спорт мусобақалари, фестиваллар ва бошқа оммавий тадбирлар учун янги қоидалар белгиланади. 

Оммавий тадбирларга одамларни маҳсулотларни бепул тарқатиш ёки арзон сотиш тақиқланиши мумкин

Оммавий тадбирларга одамларни маҳсулотларни бепул тарқатиш ёки арзон сотиш орқали жалб қилиш тақиқланиши мумкин.

​Ички ишлар вазирлиги томонидан оммавий тадбирларни ўтказиш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга оид ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

​Лойиҳада назарда тутилишича:

​- 100 ва ундан ортиқ киши қатнашадиган концерт, спорт мусобақалари, фестиваллар ва бошқа оммавий тадбирлар учун янги қоидалар белгиланади;

​- реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюм ва бошқа маҳсулотларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзон нархда сотиш орқали одамларни оммавий тадбирга жалб қилиш тақиқланади;

​- маданий тадбирлар, кўнгилочар-томоша дастурлари ва спорт мусобақаларига чипталар электрон шаклда сотилади. Бу чипталарни белгиланганидан юқори нархда қайта сотиш ва қалбакилаштиришнинг олдини олишга қаратилган;

​- рухсатнома олинмагунча ташкилотчига тадбир ҳақида эълон бериш, реклама қилиш, унинг санаси ва жойини маълум қилиш ҳамда чипта сотиш тақиқланади;

​- тадбирларда одамлар оқимини назорат қилиш, уларнинг оммавий тўпланиш ва зичлашувини ҳамда бу билан боғлиқ хавфларни барвақт аниқлаш учун дронлардан фойдаланилади;

​- қонунчиликка кўра, оммавий тадбирлар қоидаларини бузганларнинг тадбирларга киришини жиноят ишлари бўйича суд вақтинча чеклаши мумкин. 2027 йилдан бундай шахсларнинг электрон ҳисоби юритилади.

​Муҳим: ушбу қоидалар йиғилиш, митинг, кўча юришлари ва намойишларни, шунингдек, тўй, оилавий, юбилей тадбирлари ва вафот этганлар хотирасига бағишланган аза маросимларини ўтказишга татбиқ этилмайди.

​Муҳокама 20 ноябрга қадар давом этади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid