platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

Жанубий Кореяда 10 йил ичида илк марта вабо касаллиги қайд этилди

Тиббиёт ходимлари ҳозирда инфекция манбасини ва бемор ким билан алоқада бўлганини аниқлашга ҳаракат қилмоқдалар.

Жанубий Кореяда 10 йил ичида илк марта вабо касаллиги қайд этилди

Жанубий Кореяда 10 йил ичида биринчи марта вабо касаллиги қайд этилди, деб хабар берди Associated Press.

Корея Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлиги соғлиқни сақлаш расмийлари вабо касаллиги ҳолатини тасдиқлаганини маълум қилди.

Ноябрь ойи бошида бир бемор жануби-шарқдаги Чангвон порт шаҳридаги шифохонанинг тез ёрдам бўлимига мурожаат қилган эди. Бемор сешанба куни тузалиб, ўшанда уйига жавоб юборилган.

Тиббиёт ходимлари ҳозирда инфекция манбасини ва бемор ким билан алоқада бўлганини аниқлашга ҳаракат қилмоқдалар.

Жанубий Кореяда вабо касаллигининг сўнгги учта ҳолати 2016 йилда, денгиз маҳсулотларини истеъмол қилган кишилар орасида қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи бошида Россиянинг Иркутск шаҳрида ўлат сабаб бир киши вафот этгани бўйича хабарлар тарқалганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid