
Украина дронлар ҳужумига алоқасини йўқлигини билдирди
Украина президентининг юқори мартабали вакилининг баёнот беришича, Кремлга дронлар воситасида қилинган ҳужумга Киевнинг алоқаси йўқ.

Украина президентининг юқори мартабали вакилининг баёнот беришича, Кремлга дронлар воситасида қилинган ҳужумга Киевнинг алоқаси йўқ.

Пойтахт ИИББ бу ҳақда маълумот берди.

2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланган 22 нафар шахсга нисбатан Қорақалпоғистон Республикаси судининг ҳукми эълон қилинганди.

Франциянинг "Пари Сен-Жермен" футбол жамоаси раҳбарияти супер юлдуз ҳужумчи Лионеля Мессини икки ҳафтага ўйиндан четлатган. Месси клуб рухсатисиз Саудия Арабистонига реклама сафарига чиққани учун шундай қарор қабул қилинган.

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг шу йил 1-мавсуми кўрсаткичлари бўйича бажарилаётган ишлар ҳудудлар кесимида баҳоланиб, туман ва шаҳарлар рейтинги шакллантирилди.

Ўзбек тилимизни бир қарасанг рус, бир қарасанг инглиз тили “туртки”лайверганидан, бечоранинг “оёқ”лари чалишиб қолган эди. Вазифаси ўзбек тилини ривожлантириш, қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўлган тил департаментини ҳам оча-ёпа сарсон-саргардон қилиб юборишди.

Чегарада ертўла қазиган бир гуруҳ шахслар Жиноят кодексининг 182 ва 223-моддалари билан айбдор деб топилди.

АҚШ, Европа Иттифоқи ва бошқа бир қатор давлатлар Россияга қарши янги санкциялар тайёрлашмоқда. Улар ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириш ниятида.

“Дарахтлар кесилишига мораторий эълон қилинганига қарамасдан, айрим шахслар томонидан ўсимлик дунёси объектларига зиён етказиш ҳолатлари учраб турибди” демоқда Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси раиси Борий Алихонов. Масалан, 2022 йилда дарахтлар кесилиши билан боғлиқ 4599 та ҳуқуқбузарлик аниқланган.

Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси Эркин Гадоевнинг қайд этишича, тадбиркорлар маблағларни ноқонуний олиб қўйиш, бошқа ҳисобларга ўтказиш ва ортиқча ундирилган маблағларни ўз вақтида қайтармаслик ҳолатлари учраб турибди.

Қийноқлар масаласи кун тартибидан тушмаяпти. Хусусан, Ички ишлар вазирлиги тизимидаги шоввозларнинг, юмшоқ қилиб айтганда, ўзбошимчалик билан иш тутгани ҳақидаги хабарлар деярли ҳар ой кўнгилни хира қилмоқда.

Қарши туманида "Ваз-2106" машинаси ёниб кетди. Тармоқларда тарқалган хабарларда эса машинанинг ҳайдовчи ўриндиғида 23 ёшли йигитнинг жасади борлиги айтилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.