Қашқадарёда ёниб кетган машинадан 23 ёшли боланинг жасади топилгани айтилмоқда
Қарши туманида "Ваз-2106" машинаси ёниб кетди. Тармоқларда тарқалган хабарларда эса машинанинг ҳайдовчи ўриндиғида 23 ёшли йигитнинг жасади борлиги айтилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Ижтимоий тармоқларда Қарши тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида канал четидаги йўлнинг олдида “Ваз-2106” русумли автомашина ёниб кетганлигини, автомашина ичидаги ҳайдовчи ўриндиғида инсон жасади борлигини ҳақидаги хабарлар тарқалган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш бўйича тегишли экспертизалар тайинланган.
Жиноят иши тергови вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.