“Ташаббусли бюджет”нинг ҳудудлар рейтинги маълум бўлди: “яшил“, “сариқ” ва “қизил”ликда ким етакчи?
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг шу йил 1-мавсуми кўрсаткичлари бўйича бажарилаётган ишлар ҳудудлар кесимида баҳоланиб, туман ва шаҳарлар рейтинги шакллантирилди.
Сиёсат
3 май 2023 йил
Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг шу йил 1-мавсуми кўрсаткичлари бўйича бажарилаётган ишлар ҳудудлар кесимида баҳоланиб, туман ва шаҳарлар рейтинги шакллантирилди.
Рейтинг натижаларига кўра, 60 та туман ва шаҳарлар 71 дан 100 гача балл тўплаб “яшил ҳудуд” деб топилди. Шунингдек, 94 та туман ва шаҳарлар 55 дан 71 гача балл тўплаб “сариқ ҳудуд”, 54 та туман ва шаҳарлар эса 55 дан паст балл тўплаган ҳолда “қизил ҳудуд” деб топилди.