platina.uz
Жамият

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг тинчликсевар давлат деб топилди

Жаҳон бўйича рейтингни Исландия бошқариб бормоқда, ундан кейинги ўринни эса Янги Зеландия эгаллади. Конго ДР, Судан ва Россия энг охирги поғоналарни қайд этди. 

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг тинчликсевар давлат деб топилди

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг тинчликсевар давлат деб топилди.

Иқтисодиёт ва тинчлик институти (Institute for Economics & Peace — IEP) томонидан эълон қилинган "Global Peace Index 2026" рейтингида Ўзбекистон 163 давлат орасида 37-ўринни эгаллади. Мамлакатнинг умумий кўрсаткичи 1,726 баллни ташкил этди.

Эътиборлиси, Ўзбекистон бир йил ичида рейтингда сезиларли юқорилаган. 2025 йилда мамлакат 67-ўринда қайд этилган бўлса, 2026 йилда 37-поғонага кўтарилди. Бу бир йилда 30 поғона юқорилаш дегани.

Ўзбекистон нафақат глобал рейтингда юқори ўринни эгаллади, балки Марказий Осиё давлатлари орасида ҳам биринчи бўлди. Рейтингда Қозоғистон 44-ўринни, Тожикистон 47-ўринни, Қирғизистон 61-ўринни, Туркманистон эса 66-ўринни эгаллаган.

Шу тариқа, Ўзбекистон минтақада тинчлик ва барқарорлик даражаси бўйича қўшни давлатлар орасида энг юқори кўрсаткични қайд этди.

Рейтингни Исландия бошқариб бормоқда, ундан кейинги ўринни эса Янги Зеландия эгаллади. Конго ДР, Судан ва Россия энг охирги поғоналарни қайд этди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid