Ўзбекистон ФИФА рейтингида 2 поғона кўтарилди
Каннаваро шогирдлари 50-ўринни эгаллади. Бунга FIFA Series мусобақасидаги ғалаба сабаб бўлган.

Ўзбекистон миллий жамоаси ФИФА онлайн рейтингида 50-ўринга кўтарилди.
FIFA Series турнирида Венесуэлага қарши ўйин (0:0, пеналтилар серияси 5:4) асосий вақти дуранг натижа билан якунлангани сабабли очколар ҳам шу асосда ҳисобланди. Ўзбекистон миллий жамоаси рейтинг очкосига 0,03 балл қўшилди. Жанубий америкаликлар эса мос равишда 0,03 балл йўқотди.
48-ўриндаги Конго ДР миллий жамоаси тунда жаҳон чемпионати қитъалараро плей-офф босқичи доирасида Ямайкага мағлуб этди ва 46-ўринга кўтарилди.
Турнир олдидан Каннаваро шогирдлари рейтингда 52-поғонани банд этиб турганди.
ФИФА рейтингини Франция, Испания ва Аргентина бошқариб бормоқда.
