"Нукус воқеалари" бўйича апелляция татибида очиқ суд 5 майда бўлади
2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланган 22 нафар шахсга нисбатан Қорақалпоғистон Республикаси судининг ҳукми эълон қилинганди.
2023 йил 5 май куни соат 10.00 да Қорақалпоғистон Республикаси судининг 2023 йил 31 январдаги ҳукми устидан судланувчилар Д. Таджимуратов, П. Шамшетов (марҳум), С. Калимов, С. Каипов, А. Темирханов, С. Медетов, Н. Султамуратов, А. Токымбетов, Р. Бекмуратов, Б. Сейтниязов, А. Адилбеков, П. Нурниязов, Н. Найыпов, Б. Кадирбергенов, Д. Джиемуратов, Қ. Сейтимов ва уларнинг ҳимоячилари томонидан киритилган шикояти ҳамда прокуратура томонидан ҳукмнинг судланувчилар Л. Каллыханова, А. Турданов, А. Сметуллаев ва А. Нуратдиновга оид қисмига нисбатан келтирилган протест асосида мазкур жиноят ишининг ушбу судланувчиларга оид қисми Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида апелляция тартибида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади.
Эслатиб ўтамиз, “Нукус воқеалари” бўйича 38 нафар гувоҳ сўроқ қилингани ҳақида хабар бергандик.