Нукусдаги тартибсизлик иштирокчиларига оид якуний суд 17 март куни бўлиб ўтади
Оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш якуни бўйича суд қарори эълон қилинади.
Жамият
14 март 2023 йил
Нукусдаги тартибсизликларда иштирок этган айбланувчилар бўйича якуний суд 17 март куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Олий суд хабар берди.
Маълум қилинишича, 17 март куни соат 10.00 да Бухоро вилоят суди биносида (Бухоро шаҳри, Ҳофиз Таниш Бухорий кўчаси, 13) 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш якуни бўйича суд қарори эълон қилинади.