Сирдарёда судья пора билан қўлга олинди
У ўз юритувидаги иқтисодий ишни кассация инстанциясида Гулистондаги МЧЖ фойдасига ҳал қилиш эвазига 3 600 доллар сўраган.

Сирдарёда судья пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Олий суд хабар берди.
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси Э. С. ўз иш юритувидаги иқтисодий ишни кассация инстанциясида Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ фойдасига ҳал қилиш эвазига 3 600 АҚШ доллари олганликда гумонланган. У ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далил билан ушланган.
"Олий суд томонидан суд органларида коррупцияга қарши курашиш, тизимни нопок кадрлардан тозалаш борасида барча зарур саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда", дейилади хабарда.
Аввалроқ Ўсимликлар карантини агентлиги инспектори қўлга олинганди.
