platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Қашқадарёда "Энергосавдо" муҳандиси пора билан қўлга тушди

У фуқаро хонадонига электр ҳисоблагич ноқонуний ўрнатилганлигини, агар 300 АҚШ доллари берса далолатнома расмийлаштирмасликни айтган. 

Қашқадарёда "Энергосавдо" муҳандиси пора билан қўлга тушди

Қашқадарё вилоятида далолатнома расмийлаштирмасликни ваъда қилган муҳандис ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда “Энергосавдо” филиали Косон тумани бўлими муҳандиси А.Э. фуқаро С.Б.нинг “Аралиқ” МФЙ ҳудудидаги хонадонига ўрнатилган электр ҳисоблагичи ноқонуний ўрнатилганлигини, агар 300 АҚШ доллари берса юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали далолатнома расмийлаштирмаслиги ва электрон дастурга киритмаслигини айтган. Сўнгра 100 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, қолган 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid