platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти терговчиси қўлга олинди

Ходим олиб борилаётган тергов ҳаракатларини айбланувчи фойдасига ҳал қилиш эвазига пора олишда гумонланмоқда. 

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти терговчиси қўлга олинди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратуранинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

​Тадбир давомида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона шаҳар бўлими терговчиси Жиноят Кодексининг 167–моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида олиб борилаётган тергов ҳаракатларини айбланувчи фойдасига ҳал қилиш, етказилган зарар миқдорини камайтириш ва унга нисбатан эълон қилинган қидирувни бекор қилиб бериш эвазига пора олганликда гумон қилиниб ушланди.

​Ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid