platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Қибрайда “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси раҳбари ушланди

У фуқаро хонадонини ҳудуддан оқиб ўтувчи каналга яқин қурилган деб судга чора кўришлик учун юборишини айтиб 16 000 АҚШ доллар талаб қилган. 

Қибрайда “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси раҳбари ушланди

Қибрай туманида “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси раҳбари ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси раҳбари У.Ю. фуқаро Ж.Б.нинг “Ғолиблар” МФЙ ҳудудидаги хонадони тегишли ташкилотларнинг рухсатномаси асосида қурилган бўлса-да, У.Ю. мазкур хонадонни оқиб ўтувчи каналга яқин қурилган деб судга чора кўришлик учун юборишини, агар 16 000 АҚШ доллари берса судда барча камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисида кўрсатма бериши ва даъводан воз кечишини айтиб, шундан 5 000 АҚШ долларини хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid