platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Тадбиркордан 1 млн доллардан ошиқ маблағ талаб қилган солиқчи ушланди

Солиқ ходими Нурафшон шаҳрида жойлашган хусусий корхонага тегишли 3,5 гектар нотурар ер майдони ва қурилиши тугалланмаган ишлаб чиқариш цехини бошқа шахс номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Тадбиркордан 1 млн доллардан ошиқ маблағ талаб қилган солиқчи ушланди

Тошкент вилояти Солиқ бошқармаси ходими тадбиркордан 1 миллион 50 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 40 минг долларини олдиндан олаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳолат Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирининг учинчи босқичи доирасида аниқланган.

Ҳодиса тафсилотларига кўра, солиқ идораси ходими Нурафшон шаҳрида жойлашган хусусий корхонага тегишли 3,5 гектар нотурар ер майдони ва қурилиши тугалланмаган ишлаб чиқариш цехини бошқа шахс номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Шунингдек, ушбу ҳудудда қурилиш ишларини амалга ошириш учун 34 та давлат идорасидан зарур рухсатномаларни олиб беришини билдирган.
Ушбу хизматлари эвазига у тадбиркордан 1 миллион 50 минг АҚШ доллари талаб қилган. Тезкор тадбир давомида гумонланувчи Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида харидор билан учрашиб, олдиндан 40 минг долларни олаётган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) ҳамда 28-моддаси орқали 211-моддаси 3-қисми «а» банди (пора беришга далолат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid