platina.uz
Жамият

Бўкада солиқ инспектори ўз хизмат хонасида ушланди

У пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермернинг ишончига кириб, солиқларни тўлаш муддатини узайтириб бериш эвазига пул талаб қилган. 

Бўкада солиқ инспектори ўз хизмат хонасида ушланди

Тошкент вилоятида солиқчи қўлга тушди.

Тошкент вилояти Бўка тумани Солиқ инспекцияси бош инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалик раҳбарининг ишончига кирган. У мазкур хўжаликнинг солиқ органларидан мавжуд бўлган 165,6 млн сўм миқдоридаги солиқ қарздорлигини тўлаш муддатини вилояти солиқ бошқармасидаги ҳамкасби орқали узайтириб бериш эвазига 10 млн сўм талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағини ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан бош инспекторга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввал Қорақалпоғистон ва Жиззахда ҳокимият бош мутахассислари қўлга олинганди.

Зарбдор тумани ҳокимлиги мансабдори давлат захирасидаги 4 сотих ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали аукцион савдода ютиб, расмийлаштириб бериш эвазига пора олган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid