platina.uz
Жамият

Қашқадарёда икки ҳолатда кадастр ходимлари ушланди

Кадастр агентлигининг Қарши туман бўлими етакчи инспектори катта миқдордаги жаримани бартараф этиш эвазига 2 минг доллар олаётган бўлган. 

Қашқадарёда икки ҳолатда кадастр ходимлари ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбирлар ўтказилди.

Кадастр агентлигининг Қарши туман бўлими етакчи инспектори ўзининг мансабдор танишлари орқали 2000 й.т. фуқаро томонидан ноқонуний эгаллаб олинган 12 сотих ер майдони учун қўлланилган 82 млн сўм жаримани бартараф қилиб бериш ва мазкур ер участкасининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шу каби ҳолат Шаҳрисабз туманида ҳам фош этилди. Хусусан, муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган 59 ёшли шахс ва Давлат кадастрлари палатасининг Шаҳрисабз туман филиали ходими ўзаро тил бириктириб, маҳаллий деҳқон хўжалигига тегишли 9 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи хусусий корхона раҳбари номига расмийлаштириб бериш эвазига 7 минг АҚШ доллари талаб қилишган.

Олдиндан 4 минг АҚШ доллари олган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid