platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

iPhone 17 Pro Max'ни пора тариқасида олаётган ҳоким ёрдамчиси ушланди

У фуқарога тижорат банкидаги танишлари орқали кредит ажратиб беришни ваъда қилган.

iPhone 17 Pro Max'ни пора тариқасида олаётган ҳоким ёрдамчиси ушланди

Фарғона вилояти Бешариқ туманида ҳоким ёрдамчиси 150 млн сўмлик кредит чиқариб бериш эвазига iPhone 17 Pro Max телефонини олган вақтида ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, "Қўрғонча" маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Д.Х. фуқарога тижорат банкидаги танишлари орқали кредит ажратиб беришни ваъда қилган.

У ушбу "хизмати" эвазига қимматбаҳо телефонни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Олий суд маълумотларига асосланган ҳисоботига кўра, 2025 йилда 153 та жиноят иши доирасида 252 нафар ҳоким ёрдамчиси коррупцияга оид жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid