platina.uz
Жамият

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси ва етакчи мутахассис қўлга олинди

Ҳоким ёрдамчиси фуқародан ижара шартномаси асосида берилган давлат захирасидаги 35 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали хусусий мулк сифатида расмийлаштириб бериш эвазига пул сўраган. 

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси ва етакчи мутахассис қўлга олинди

Ҳоким ёрдамчиси ва етакчи мутахассисга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Қарши шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс 1983 й.т. фуқарога 2019 йилда шаҳар ҳокимлиги томонидан ижара шартномаси асосида берилган давлат захирасидаги 35 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали хусусий мулк сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Терговга қадар текширув давомида ҳоким ёрдамчиси 1000 АҚШ долларини шаҳар ҳокимлигининг етакчи мутахассисига бериши кераклиги маълум бўлиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва у ҳам ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid