platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Ҳамшираликка ишга қабул қилиш учун 5 минг доллар сўраган шахс ушланди

Айбланувчи бошқа фуқарони Қўнғирот локомотив депосига ҳамшира лавозимига ишга жойлаштиришни ваъда қилган. 

Ҳамшираликка ишга қабул қилиш учун 5 минг доллар сўраган шахс ушланди

Қорақалпоғистондаҳамшира лавозимига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, эвазига 5 минг доллар талаб қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги эълон қилган видеолавҳада хабар берилди.

Маълум қилинишича, "Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тезкор профилактик тадбири доирасида Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти масъул ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Қўнғирот туманида яшовчи фуқаро мурожаат қилиб, унга юқори турувчи танишлари орқали Қўнғирот локомотив депосидаги бўш ҳамшира лавозимига ишга жойлаштириб қўйиш ваъда қилинганини маълум қилган. Бу хизмат эвазига ундан 5 минг доллар талаб қилинган ва маблағнинг 2,5 минг долларини олдиндан бериш сўралган.

Тезкор тадбир давомида Қўнғирот минтақавий темир йўлида ишловчи, 2002 йилда туғилган фуқаро келишилган 5 минг доллардан 2,5 минг долларини олаётган вақтида холислар иштирокида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid