Уч нафар судья лавозимидан озод этилди

2 нафар судьянинг саломатлиги, 1 нафарининг эса Судьялар одоби кодекси талабларини бузганлиги муддатидан илгари ваколатини тугатишга сабаб бўлган.
Жамият
26 апрель 2023 йил
Уч нафар судья лавозимидан озод этилди

Судьялар олий кенгаши қарори билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг судьяси Холжигитов Шерзод Мирзалиевич ва Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси  Матниязов Жамол Захирович саломатликлари туфайли ёзма аризаларига биноан лавозимларидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

Шунингдек,  Судьялар одоби кодекси талабларини бузганлиги учун Ибодов Авазжон Ниёзовичнинг судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.
 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+