Тошкентда аёл киши ўзини ёқиб юборди

Пойтахт ИИББ бу ҳақда маълумот берди.

Жамият
4 май 2023 йил
Тошкентда аёл киши ўзини ёқиб юборди

Тармоқларда номаълум аёл устига бензин сепиб ўзини ёқиб юборганлиги акс этган видео тарқалди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

2 май куни тахминан соат 10-00 ларда Олмазор тумани, Қора-Қамиш 2/4 даҳасидаги савдо дўконларидан бирининг олдида, 1981 йилда туғилган Д.Қ. бир нечта фуқаролар билан савдо қилиш учун жой талашган. Сўнгра ўзаро келиша олмай жанжаллашиб, ўзини ноодатий тутган ҳолда норозичилик билдириб, ёнида бўлган елим идишдаги бензинни устига қуйиб, ўзини-ўзи ёқиб юборган.

Натижада, аёл юзи, иккала қўллари, танаси олди қисмининг 35 % термик куйиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.  

Шунингдек, ўтказилган бирламчи суриштирув давомида, Д.Қ. бундан олдин ҳам фуқаролар билан савдо қилиш учун жой талашиб жанжаллашганлиги ҳамда бир неча маротаба ўзини ёқиш ҳолатларини содир этишга ҳаракат қилганлиги, бироқ ходимлар томонидан бунинг олди олинганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани прокуратураси томонидан текширув ўтказилмоқда.

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+