Тошкент шаҳрида 9 ноябрдан иситиш мавсуми бошланади
Шу куни ижтимоий соҳа объектларига — мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва бошқа муассасаларга, шунингдек кўп қаватли уйларга иссиқлик берилади.

Тошкент шаҳрида 2026–2027 йилги иситиш мавсуми бошланиши муносабати билан иссиқлик таъминоти босқичма-босқич йўлга қўйилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.
9 ноябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектларида — мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва бошқа муассасаларда иситиш тизими ишга туширилади.
9 ноябрдан кўп квартирали турар жой биноларига ҳам иссиқлик бериш бошланади.
Иссиқлик таъминотини улаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади.
Иситиш учун тўлов иссиқлик таъминоти амалда уланган кундан бошлаб ҳисобланади. Уланиш санаси бошқарув компанияси томонидан имзоланган икки томонлама далолатномада қайд этилади, дейилади ҳокимлик хабарида.





