platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Тошкентда автобус ҳайдовчиси бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

Ҳайдовчи йўловчиларни автошоҳбекатда тушириб, автобусни тўхтатган вақтида техник қоидаларга амал қилмаслик оқибатида транспорт воситасининг қўл тормозини фаоллаштирмаган. Автобусни тўхтатишга уринган вақтида ҳайдовчи Ж.З. унинг остида қолган.

Тошкентда автобус ҳайдовчиси бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

Тошкент шаҳрида 2026 йил 7 ноябрь куни 82-сонли йўналишдаги автобус ҳайдовчиси билан ўлим билан якунланган бахтсиз ҳодиса содир бўлди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 82-сонли автобус йўналишида фаолият юритувчи ҳайдовчи Ж.З. билан юз берган.

Ҳайдовчи йўловчиларни автошоҳбекатда тушириб, автобусни тўхтатган вақтида эҳтиётсизлик ва техник қоидаларга амал қилмаслик оқибатида транспорт воситасининг қўл тормозини фаоллаштирмаган ҳамда ўзи автобусни тарк этган.

Оқибатда автобус ўз-ўзидан ҳаракатлана бошлаган. Буни кўрган заҳоти транспорт воситасини тўхтатишга уринган вақтида ҳайдовчи Ж.З. автобус остида қолган ва вафот этган.

Аввалроқ Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid