
Президент: "Чет элда меҳнат қилаётган юртдошларимиз — ҳақиқий мард инсонлар!"
Президент хорижда меҳнат қилаётган бирорта ҳам юртдошимиз ўз муаммоси билан ёлғиз қолмаслиги кераклигини қатъий таъкидлади.

Президент хорижда меҳнат қилаётган бирорта ҳам юртдошимиз ўз муаммоси билан ёлғиз қолмаслиги кераклигини қатъий таъкидлади.

Етакчилар Анқара шаҳридаги “Бештепа” мажмуасида Туркий давлатлар цивилизацияси боғини очиб бердилар. Боғда ташкил этилган туркий давлатларнинг павильонларида анъанавий ўтовлар ва халқ амалий санъати намуналари намойиш этилмоқда.

Гарвард кутубхонасига Президент Шавкат Мирзиёевнинг инглиз тилида нашр этилган “Янги Ўзбекистоннинг “яшил” тараққиёт йўли” китоби ҳамда “Шавкат Мирзиёев – жаҳон миқёсидаги давлат ва сиёсат арбоби”, “Мустақиллик зафарномаси” “Янги Ўзбекистон: тинчлик, инсонпарварлик ва бағрикенглик диёри” китоб-альбомлари тақдим этилди.

Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини, хусусан, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда янада мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

“Этимесгут” аэропортида давлатимиз раҳбарини Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмийлар кутиб олди. Туркияда пойтахтида президент юртдошларимиз билан суҳбат ўтказиб, уларнинг ҳаёти, ўқиши ва келажак режалари билан қизиқди.

Узоқ йиллардан буён бош вазирга нисбатан коррупция бўйича суд иши давом этмоқда. Аввал афв масаласига Трамп ҳам аралашгани айтилганди.

Давлатимиз раҳбари Анқара шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг “Турк асри: тилда, фикрда ва ишда бирлик” мавзусидаги навбатдаги саммитида иштирок этади.

Жаҳон банки томонидан Марказий Осиё иқтисодиёти 2026 йилда 5,8 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда. Бу минтақа жадал ривожланаётган ва юксак истиқболли ҳудудлардан бирига айланиб бораётганидан далолат беради.

Ҳар йили олимпиада ғолибларидан 50 нафари хориждаги халқаро йиғинларга юборилади. Келаси йилдан ғолибларга бир йиллик стипендия бериш бошланади.

Шавкат Мирзиёев иккинчи бор ўтказилаётган Президент Олимпиадасининг очилиш маросимида иштирок этмоқда. Ёшларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида келаси йилдан Президент Олимпиадаси ғолиб ва совриндорларининг пул мукофотлари 2,5 баравар оширилади. Биринчи ўрин соҳибларига 25 миллион, иккинчи ўрин учун 12 миллион, учинчи ўрин учун 6 миллион сўм берилади.

Тиббиётни рақамлаштириш бўйича ишлар хусусий клиникалар ва дорихоналарни ҳам қамраб олмоқда. Давлат раҳбари бу тизим сунъий интеллект имкониятлари билан янада бойитилиб, "шифокор ва ҳамшираларнинг ҳақиқий кўмакчиси"га айланишини айтди.

Давлатимиз раҳбари киноижодкорлар учун яна бир ташаббусни маълум қилди. Қуйи Чирчиқ туманидаги "Кўҳинур" сиҳатгоҳи тўлиғича уларнинг ихтиёрига берилади. Чилонзор кўчасининг бир қисмига "Ўзбекфильм" номини бериш таклиф қилинди.