platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев асарлари Гарвард университети кутубхонасидан ўрин олди

Гарвард кутубхонасига Президент Шавкат Мирзиёевнинг инглиз тилида нашр этилган “Янги Ўзбекистоннинг “яшил” тараққиёт йўли” китоби ҳамда “Шавкат Мирзиёев – жаҳон миқёсидаги давлат ва сиёсат арбоби”, “Мустақиллик зафарномаси” “Янги Ўзбекистон: тинчлик, инсонпарварлик ва бағрикенглик диёри” китоб-альбомлари тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев асарлари Гарвард университети кутубхонасидан ўрин олди

Ўзбекистоннинг замонавий тараққиёти, тинчликпарвар сиёсати ва бой маданий меросини акс эттирувчи китоблар дунёнинг нуфузли илмий масканларидан бири – Гарвард университети кутубхонасига тақдим этилди. Улар орасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг инглиз тилида нашр этилган асарлари ҳам ўрин олган.

Билимни яратиш муҳим. Уни асраб-авайлаш, тизимлаштириш ва келажак авлодларга етказиш эса янада катта масъулият талаб этади. Шу маънода, Ўзбекистон ҳақидаги китобларни Гарвард университети кутубхонасига тақдим этиш мамлакатимизнинг илмий-маърифий меросини халқаро академик муҳитга олиб кириш йўлидаги муҳим ташаббусдир.

1638 йилдан бошланган тарихга эга Гарвард кутубхонаси бугун 25 дан ортиқ кутубхона ва бўлинмани бирлаштиради. Унинг фондларида 20 миллиондан ортиқ китоб ва бошқа материаллар, 460 дан зиёд тилдаги манбалар мавжуд. Бу ерда нафақат китоблар, балки ноёб қўлёзмалар, тарихий ҳужжатлар, хариталар, фотосуратлар ва бошқа илмий манбалар ҳам сақланади.

Энди ушбу улкан билимлар маконида Ўзбекистоннинг бугунги тараққиёти ва миллий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи нашрлар ҳам ўрин олди.

Шавкат Мирзиёев асарлари Гарвард университети кутубхонасидан ўрин олди

Гарвард университети кутубхонасига Президент Шавкат Мирзиёевнинг инглиз тилида нашр этилган “Янги Ўзбекистоннинг “яшил” тараққиёт йўли” китоби ҳамда “Шавкат Мирзиёев – жаҳон миқёсидаги давлат ва сиёсат арбоби”, “Мустақиллик зафарномаси” “Янги Ўзбекистон: тинчлик, инсонпарварлик ва бағрикенглик диёри” китоб-альбомлари тақдим этилди.

Ушбу нашрлар орқали хорижий ўқувчилар ва тадқиқотчилар Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатнинг “яшил тараққиёт” экологик барқарорликка оид ёндашувлари, тинчликпарвар ташқи сиёсати, инсонпарварлик тамойиллари ва мустақиллик йилларидаги тараққиёт тажрибаси билан танишиш имконига эга бўлади.

Ушбу асарларнинг Гарвард кутубхонасига тақдим этилиши, аввало, Ўзбекистоннинг замонавий тараққиёти ҳақидаги манбаларни халқаро илмий-маърифий маконда кўпайтиришга хизмат қилади. Бу – мамлакатимиз ҳақидаги билимларни фақат бугунги аудиторияга эмас, балки келгусида ушбу манбаларга мурожаат қиладиган талабалар, олимлар ва тадқиқотчиларга ҳам етказиш имкониятидир.

Барқарор ривожланиш маркази ННТ бўлим бошлиғи Авазбек Халбеков таъкидлаганидек, Ўзбекистоннинг тараққиёт тажрибаси ва бой маънавий меросини халқаро ҳамжамиятга етказишга қаратилган китоблар тақдимоти аввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилотида ҳам ўтказилган. Янги Ўзбекистондаги кенг кўламли ўзгаришлар ҳақидаги материалларни халқаро аудиторияга етказиш имконияти учун Гарвард университети раҳбариятига миннатдорлик билдирган ҳолда, бундай ташаббуслар мамлакатимизнинг халқаро илмий-маърифий макондаги танитувини кенгайтиришга хизмат қилишини қайд этди.

Тақдим этилган нашрлар юзасидан Гарварднинг ноёб китоблар ва қўлёзмалар билан ишлашга ихтисослашган Хоутон кутубхонаси (Houghton Library) вакили Кристина Жейкобсон (Christine Jacobson) ҳам фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, тақдим этилган китоблар Ўзбекистон ҳақидаги билимларни халқаро илмий-маърифий муҳитда кенгайтиришга хизмат қилади.

Бу ташаббуснинг аҳамияти китобларнинг машҳур университет кутубхонасига жойлаштирилиши билангина чекланмайди. У Ўзбекистон ҳақидаги манбаларни халқаро илмий муҳитга олиб кириш, миллий маданий меросни асраш ва мамлакатимизнинг замонавий тараққиёти ҳақидаги маълумотларни хорижий тадқиқотчиларга етказиш имкониятини кенгайтиради.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid