platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

"Ўзбекистонда яратилган" китоби тақдимоти ўтказилди

Мазкур нашр мамлакатимиз иқтисодиётининг турли йўналишларида фаолият юритаётган 30 нафар йирик компания асосчиси ва раҳбарининг ҳаётий тажрибаси, бошқарув фалсафаси ҳамда муваффақиятга эришиш йўлларини ўзида жамлаган. 

"Ўзбекистонда яратилган" китоби тақдимоти ўтказилди

ОАВ учун Контент тайёрлаш марказида журналист муаллифи Кирилл Альтман қаламига мансуб "Ўзбекистонда яратилган" ("Сделано в Узбекистане") номли янги китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

Мазкур нашр мамлакатимиз иқтисодиётининг турли йўналишларида фаолият юритаётган 30 нафар йирик компания асосчиси ва раҳбарининг ҳаётий тажрибаси, бошқарув фалсафаси ҳамда муваффақиятга эришиш йўлларини ўзида жамлаган. Муаллиф бир йил давомида финтех, банк, саноат, чакана савдо, авиация, медиа ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ўз брендини яратган етакчилар билан суҳбатлашган.

"Ўзбекистонда яратилган" китоби тақдимоти ўтказилди

Китоб саҳифаларидан Зафар Ҳошимов ("Korzinka"), Улуғбек Рустамов ("CLICK"), Шуҳрат Худойқулов ("Uzbekistan Airways"), Ника Курдиани ("TBC Uzbekistan"), Иззат Шукуров ("Yandex Uzbekistan"), Мадина Самигжонова ("Safia") каби таниқли тадбиркорларнинг фикрлари, тажрибалари ва ҳаётий хулосалари ўрин олган.

Асар нафақат бизнес вакиллари, балки кенг китобхонлар аудиторияси учун ҳам мўлжалланган. Унда тадбиркорлик фаолиятини энди бошлаётган ёшлар учун амалий сабоқлар, тажрибали раҳбарлар учун эса жамоани ривожлантириш, стратегик фикрлаш ва ўзгаришларга мослашиш бўйича муҳим хулосалар мужассам. Муаллифнинг таъкидлашича, ҳақиқий тадбиркорлик фақат даромад ортидан қувиш эмас, балки одамларга ишонч, жамоа ва қадриятлар яратишдир.

"Ўзбекистонда яратилган" китоби тақдимоти ўтказилди

Китоб ўзбек ва рус тилларида, алоҳида икки муқовага эга "тескари китоб" (flip-book) форматида "Ўзбекистон" нашриётида 1 500 нусхада чоп этилган. Тақдимот давомида муаллиф ва китоб қаҳрамонлари иштирокида очиқ мулоқот, ОАВ вакиллари учун савол-жавоб сессияси ҳамда дастхат улашиш маросими ташкил этилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid