platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Tashkent Content Market расмий тақдимоти бўлиб ўтди

МДҲ мамлакатларидаги энг йирик контент бозорларидан бири бўлиши кутилаётган тадбирнинг мақсадлари, дастури, иштирок этиш шартлари ва рўйхатдан ўтиш тартиби таништирилди. Шунингдек, халқаро контент бозорлари тажрибаси ҳамда маҳаллий медиа маҳсулотларини хорижий харидорларга тақдим этиш имкониятлари ҳақида сўз юритилди. 

Tashkent Content Market расмий тақдимоти бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистонда илк бор 2027 йил 4–5 февраль кунлари ўтказиладиган «Tashkent Content Market» халқаро контент бозорининг расмий тақдимоти бўлиб ўтди. МДҲ мамлакатларидаги энг йирик контент бозорларидан бири бўлиши кутилаётган тадбирнинг мақсадлари, дастури, иштирок этиш шартлари ва рўйхатдан ўтиш тартиби таништирилди.

Шунингдек, халқаро контент бозорлари тажрибаси ҳамда маҳаллий медиа маҳсулотларини хорижий харидорларга тақдим этиш имкониятлари ҳақида сўз юритилди.

Tashkent Content Market расмий тақдимоти бўлиб ўтди

​Тадбир ташкилотчиси: Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази.

​Маълумот учун: «Tashkent Content Market»нинг асосий мақсади — миллий контент экспортини кенгайтириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни халқаро медиа бозорига олиб чиқиш ҳамда Тошкентни минтақавий медиа маркази сифатида ривожлантиришдан иборат. Лойиҳа соҳага инвестициялар жалб этиш, ҳамкорликда янги медиа маҳсулотлар яратиш, сифатли контент орқали Ўзбекистоннинг халқаро имижини мустаҳкамлаш ва соҳа вакилларининг касбий салоҳиятини оширишга қаратилган.

Tashkent Content Market расмий тақдимоти бўлиб ўтди

​Тадбир 5 500 м² майдонда ташкил этилиб, 50 дан ортиқ давлатдан 3 000 нафардан зиёд иштирокчини жамлаши кутилмоқда. Икки павильонда 200 га яқин стенд жойлаштириш режалаштирилган бўлиб, уларнинг майдони 4–18 м² ни ташкил этади.

Tashkent Content Market расмий тақдимоти бўлиб ўтди

​Тақдимотда 20 дан ортиқ телерадиоканаллар, 15 дан зиёд OTT/VOD ва онлайн платформа, 7 та давлат ташкилоти ва соҳавий муассаса ҳамда 40 га яқин киностудия, медиа компания, ижодий жамоалар ва кинотеатрлар вакиллари, шунингдек, мустақил ижодкорлар иштирок этди.

Tashkent Content Market расмий тақдимоти бўлиб ўтди

​TCM ўзбек фильмлари, сериаллари, анимация ва рақамли маҳсулотларини халқаро бозорга олиб чиқиш, хорижий контентни харид қилиш ҳамда ҳамкорликда янги лойиҳалар яратиш учун профессионал майдон бўлади. Унда телеканаллар, киностудиялар, продюсерлик марказлари, дистрибьюторлар, онлайн платформалар ва муаллифлик ҳуқуқи эгалари ўзаро музокаралар олиб бориши мумкин.

​Икки кунлик дастур қуйидаги йўналишларни бирлаштиради: контент бозори, халқаро кўргазма, форум ва муҳокамалар, B2B учрашувлар, фильм ва бошқа лойиҳалар намойишлари, маҳорат дарслари, ижодий учрашувлар ҳамда келишувларни имзолаш маросимлари. Муҳокамаларда контентдан даромад олиш, сунъий интеллект, ишлаб чиқариш, халқаро тарқатиш ва лицензиялаш масалаларига эътибор қаратилади.

Tashkent Content Market расмий тақдимоти бўлиб ўтди

​Тадбирга барча қитъалардан иштирокчилар таклиф этилаётгани TCMни хорижий компаниялар ҳам ўзаро ҳамкорлик ўрнатиши мумкин бўлган халқаро майдонга айлантиради: бу ерда телеканаллар янги сериалларни харид қилиши, кинотеатрлар фильмларни илк бор намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритиши, онлайн платформалар телеканалларни узатиш лицензиясини олиши, медиа компаниялари эса замонавий дастурий ва техник ишланмалар билан танишиб, шартномалар имзолаши мумкин.

​Иштирокчилар учун www.tcm.uz рақамли платформасида рўйхатдан ўтиш имконияти кўзда тутилган. У орқали шахсий ва компания профилини яратиш, ҳамкорларни қидириш, контент каталогларини кўриш ҳамда учрашувларнинг вақти ва жойини олдиндан келишиб олиш мумкин бўлади.

​Рўйхатдан ўтиш ва батафсил маълумот: www.tcm.uz

​Саволлар бўйича: Жалолиддин Мирзаев, PR-департамент бошлиғи

Телефон: +99890 000 03 04

Telegram: @jaloliddinjm

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid