platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
TCM’26

TCM 2027 — илк 1000 талик маррани забт этди

Айни пайтда Озарбайжон, Хитой, Германия, Эрон, Қозоғистон, Литва, Молдова, Покистон, Қатар, Россия, Жанубий Корея, Украина, БАА, Буюк Британия ва АҚШ каби 15 дан ортиқ давлатдан компаниялар Tashkent Content Market платформасида рўйхатдан ўтган.

TCM 2027 — илк 1000 талик маррани забт этди

TCM 2027 — илк 1000 талик маррани забт этди.

​2027 йилнинг 4–5 февраль кунлари пойтахтимизда илк бора ўтказиладиган контент бозорида иштирок этиш учун www.tcm.uz сайтида рўйхатдан ўтганлар сони 1000 нафардан ошди.

​Дунёнинг турли мамлакатларидан кино, телевидение, рақамли медиа ва креатив индустрия вакиллари Tashkent Content Market 2027 атрофида бирлашмоқда. Халқаро ҳамкорликлар, контент савдоси ва янги бозорларга чиқиш учун бу — катта имконият.

​Медиага алоқангиз борми? Унда ҳозироқ сайтга ўтинг! Чунки йил охиригача ўзбекистонликлар учун иштирокчи сифатида рўйхатдан ўтиш бепул!

​Шунингдек, медиа компанияларни ҳам ўз стендларини тезроқ банд қилишга чорлаймиз. Айни пайтда Озарбайжон, Хитой, Германия, Эрон, Қозоғистон, Литва, Молдова, Покистон, Қатар, Россия, Жанубий Корея, Украина, Бирлашган Араб Амирликлари, Буюк Британия ва АҚШ каби 15 дан ортиқ давлатдан компаниялар Tashkent Content Market платформасида рўйхатдан ўтган.

​Шунингдек, Netflix, Amazon, Banijay Americas, Apple, NBCUniversal, Roku, BBC Studios ва Moscot Global Production Services (MGPS) каби дунёнинг йирик медиа ва технология компаниялари вакилларининг ҳам тадбирга ташрифи ва иштироки кутилмоқда.

​Энг қулай жойлар банд бўлиб бормоқда. Сиз ҳам улгуриб қолинг!

​Рўйхатдан ўтиш ва стенд банд қилиш: www.tcm.uz.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid