platina.uz
Жамият

“World Content Market”да илк бор Ўзбекистон миллий павильони ташкил этилди

Контент маркази томонидан ташкил этилган Ўзбекистон миллий павильонида 10 дан ортиқ хусусий контент ишлаб чиқарувчилар томонидан 500 дан ортиқ ўзбек бадиий фильмлари ва сериаллари халқаро харидорлар эътиборига тақдим этилмоқда.

“World Content Market”да илк бор Ўзбекистон миллий павильони ташкил этилди

Медиа ва рақамли контент соҳасидаги нуфузли халқаро тадбир – “World Content Market” ўз ишини бошлади.

Жорий йилда Ўзбекистон ушбу йирик медиа бозорида илк бор миллий павильон билан иштирок этиб, мамлакатнинг миллий контент салоҳиятини глобал майдонда кенг намоён этмоқда.

"World Content Market" 2008 йилдан буён телевидение ва рақамли контентни яратиш, тарқатиш, монетизиция қилиш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиб келаётган йирик медиа платформалардан бири ҳисобланади. Мазкур тадбир ҳар йили дунёнинг турли мамлакатларидан медиа индустрия вакилларини бир майдонга жамлаб, янги лойиҳалар, шериклик ташаббуслари ва контент савдоси учун кенг имкониятлар яратади.

Жорий йилги тадбирда 20 га яқин давлатдан 1500 дан ортиқ медиа соҳаси мутахассислари, 500 дан зиёд компаниялар қатнашмоқда. Шунингдек, Жанубий Корея, Туркия, Ҳиндистон, Россия, МДҲ мамлакатлари, Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатларнинг миллий экспозитсиялари намойиш этилмоқда.

Иштирокчилар қаторидан 150 дан ортиқ телевизион каналлар (барча платформалар бўйича), 40 дан ортиқ ОТТ платформалари ва видео-порталлар, 200 дан зиёд контент дистрибюторлари, 100 дан ортиқ продюсерлар, 100 дан зиёд студиялар ҳамда ишлаб чиқариш хизматларини кўрсатувчи компаниялардан иборат контент харидорлари ўрин олган.

Ўзбекистон миллий павильонида 10 дан ортиқ хусусий контент ишлаб чиқарувчилар томонидан 500 дан ортиқ ўзбек бадиий фильмлари ва сериаллари халқаро харидорлар эътиборига тақдим этилмоқда.

Контент маркази томонидан ташкил этилган мазкур павильон доирасида ўзбек миллий контентини халқаро бозорга олиб чиқиш, уни хорижий телеканаллар ва рақамли платформаларда жойлаштириш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Ўзбекистоннинг Москва шаҳрида ўтказилаётган ушбу халқаро медиа майдонда миллий павильон билан илк бор иштирок этиши мамлакатда миллий контент саноатини ривожлантириш, маҳаллий ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва ўзбек маданий маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқиш йўлида муҳим стратегик қадам бўлиб хизмат қилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid