platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Тошкентда болаларни рақамли таҳдидлардан ҳимоя қилиш чоралари муҳокама қилинмоқда

Эксперт таҳлилига кўра, ҳиссий жиҳатдан кучли хабарлар, бир хил ғояларнинг такрорланиши ва манипулятив иборалар ахборотни танқидий баҳолаш қобилиятини сусайтириши мумкин. Айниқса, дунёқараши ва қадриятлари шаклланаётган ўсмирлар бундай таъсирга нисбатан заифроқ бўлиши мумкин. 

Тошкентда болаларни рақамли таҳдидлардан ҳимоя қилиш чоралари муҳокама қилинмоқда

10 ноябрь куни Тошкентда ўтаётган III Ўзбекистон–Россия медиафоруми доирасида "Кибермаконда ахборот хавфсизлиги ва болаларни ҳимоя қилиш" мавзусида семинар ташкил этилди.

Унда ёшларнинг рақамли муҳитдаги хавфсизлиги, ахборот таъсири ва интернет орқали содир этиладиган манипуляцияларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Семинар доирасида Ойбек Юлдашев, "Крибрум" АЖ ижрочи директори Ксения Тулаева, Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов ва Болалар контентини ривожлантириш маркази ижрочи директори Зафар Юлдашевнинг чиқишлари тингланди.

Ижтимоий тармоқлардаги яширин таъсир

"Крибрум" АЖ ижрочи директори Ксения Тулаева ўз тақдимотида ижтимоий тармоқлар фақат мулоқот ва ахборот алмашиш майдони эмас, балки айрим ҳолларда психологик таъсир ўтказиш, қарашларни бошқариш ва ёшларни хавфли ҳаракатларга жалб этиш воситасига айланиши мумкинлигини таъкидлади.

Тошкентда болаларни рақамли таҳдидлардан ҳимоя қилиш чоралари муҳокама қилинмоқда

Эксперт таҳлилига кўра, ҳиссий жиҳатдан кучли хабарлар, бир хил ғояларнинг такрорланиши ва манипулятив иборалар ахборотни танқидий баҳолаш қобилиятини сусайтириши мумкин. Айниқса, дунёқараши ва қадриятлари шаклланаётган ўсмирлар бундай таъсирга нисбатан заифроқ бўлиши мумкин. Бу ҳаққоний ахборотни манипулятив талқиндан ажратишни қийинлаштиради.

Хавфли "ўйин"лар қандай бошланади?

Семинарда ёшларни бузғунчи интернет ҳамжамиятларига жалб этишда ўйинлаштириш усулларидан фойдаланилиши алоҳида муҳокаиаларга сабаб бӯлди.

Стр эмас, "Сен бунга журъат эта оласанми?" мазмунидаги чақириқлар, синовлар ва шаҳар квестлари кўринишидаги топшириқлар ўсмирларда қизиқиш уйғотиши мумкин. Дастлабки мулоқот очиқ ижтимоий тармоқларда бошланиб, кейин ёпиқ чатлар ёки Telegram-ботларга кўчирилиши мумкин.

Баъзи ҳолларда дастлаб варақа тарқатиш ёки осон "вазифа" бажариш каби шубҳа уйғотмайдиган топшириқлар берилади. Кейинчалик топшириқлар хавфли тус олиб, қонунга зид ҳаракатларгача етиши мумкин. Бу жараёнда пул ваъдаси, гуруҳга мансублик ҳисси ёки катталарга бўлган ишончдан фойдаланилишт алоҳида хавотирга молик.

Жалб этишнинг тўрт босқичи

"Крибрум" тақдимотида ўсмирларни жиноий ёки бузғунчи гуруҳларга жалб этишнинг шартли тўрт босқичли схемаси кўрсатилди.

Биринчи босқич — эътиборни жалб қилишдан иборат Қисқа видеолар, мемлар ва таъсирчан хабарлар орқали аудитория тўпланади, кейин айрим фойдаланувчилар ёпиқ каналларга йўналтирилади.

Тошкентда болаларни рақамли таҳдидлардан ҳимоя қилиш чоралари муҳокама қилинмоқда

Иккинчи босқич — шахсий алоқа ўрнатишдан иборат. Ўзини маслаҳатчи ёки дўст сифатида кўрсатган "куратор" ўсмирнинг муаммоларини тинглаб, ишончини қозонишга ҳаракат қилади.

Учинчи босқич — синов топшириқлари тарзида бӯлади Аввалига кичик, баъзан ҳақ тўланадиган вазифалар берилади. Кейин эса уларнинг хавф даражаси босқичма-босқич оширилади.

Тўртинчи босқич — назорат ва шантажни ӯз ичига олади. Топшириқларнинг фото ёки видео далиллари орқали ўсмирга босим ўтказиш, унга таҳдид қилиш ёки кейинги ҳаракатларга мажбурлаш ҳолатлари юзага келиши мумкин.

Хавф шундаки, виртуал мулоқот реал қонунбузарликка айланиши, ўсмир эса босим туфайли алоқани узолмай қолиши мумкин.

Ҳимоя фақат техник чоралар билан чекланмайди

Семинарда болаларни ҳимоя қилиш бўйича тўртта йўналиш алоҳида урғу берилди. Булар - медиаҳамжамият масъулияти; рақамли платформаларни давлат томонидан тартибга солиш; ота-оналарнинг психологик ва рақамли саводхонлигини ошириш; махсус хизматлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг олдиндан чора кўришга қаратилган фаолиятидан иборат.

Хавфли онлайн ҳамжамиятларни аниқлаш ва зарарли контентни чеклаш баробарида болаларда танқидий фикрлаш ҳамда интернетда хавфсиз муомала қилиш кўникмаларини шакллантириш зарур. Ота-оналар ва педагоглар ўсмирлар билан ишончли мулоқот ўрнатиб, нотаниш шахсларнинг топшириқлари, "осон пул" ваъдалари ва шахсий маълумотларни ошкор этиш хатарларини тушунтириши керак.

Абулфайз Сайидасқаров

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid