platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Спорт

Абдуқодир Ҳусанов рўйхатда йўқ: Ўзбекистон терма жамоасининг ФИФА кунлари учун таркиби эълон қилинди

Миллий жамоанинг ноябр ойидаги ўқув-машғулот йиғинида Абдуқодир Ҳусанов иштирок этмайди. Элдор Шомуродов ҳам дастлабки машғулотларни ўтказиб юборади. 

Абдуқодир Ҳусанов рўйхатда йўқ: Ўзбекистон терма жамоасининг ФИФА кунлари учун таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон терма жамоасининг ноябр ойидаги ФИФА кунларида миллий жамоага чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди.

Дарвозабонлар: Абдувоҳид Нематов ("Насаф"), Владимир Назаров ("Пахтакор"), Эдем Неманов ("Динамо Самарқанд"), Самандар Муратбаев ("Насаф").

Ҳимоячилар: Рустамжон Ашурматов ("Истиқлол", Эрон), Жаҳонгир Ўрозов ("Рубин", Россия), Беҳрузжон Каримов ("Лугано", Швейцария), Шерзод Насруллаев ("Пахтакор"), Муҳаммадрасул Абдумажидов ("Пахтакор"), Ғиёсжон Ризақулов ("Қизилқум"), Маҳмуджон Маҳамаджонов ("Динамо Махачқалъа", Россия), Дилшод Муртозоев ("Насаф").

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков ("Трактор", Эрон), Азизбек Тўлқунбеков ("Бунёдкор"), Акмал Мозговой ("Пахтакор"), Азизжон Ғаниев ("Банияс", БАА), Шерзод Эсанов ("Бухоро"), Умарали Раҳмоналиев ("Сабаҳ", Озарбайжон), Диёр Холматов ("Навбаҳор"), Беҳруз Ўктамов ("Сурхон"), Аброрбек Исмоилов ("Нефтчи"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Руслан Жиянов ("Навбаҳор"), Жасур Жалолиддинов ("Навбаҳор"), Аббос Файзуллаев ("Истанбул Бошоқшеҳир", Туркия), Нодир Абдураззоқов (ОКМК), Азиз Холмуродов (ОКМК).

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов ("Истанбул Бошоқшеҳир", Туркия), Ҳусайн Норчаев ("Навбаҳор"), Азизбек Амонов ("Динамо Самарқанд").

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябр ойидаги ўқув-машғулот йиғинида Абдуқодир Ҳусанов иштирок этмайди.

Миллий терма жамоа мураббийлар ва тиббий штаби Ҳусановнинг ҳолатидан келиб чиқиб, унинг тикланиш жараёнларини давом эттириш мақсадида футболчини йиғинга жалб этмасликка қарор қилди.

Қайдномага киритилган ҳужумчимиз Элдор Шомуродов эса оилавий сабабларга кўра йиғиннинг дастлабки кунларини ўтказиб юборади.

Ноябр ойидаги йиғин доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Россия ва Саудия Арабистони жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid