platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиб, ҳарорат тушиб кетади

9-11 ноябрь кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. 

Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиб, ҳарорат тушиб кетади

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 10-12 ноябрь кунлари эса республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бунинг натижасида республика ҳудудида об-ҳавонинг кескин ўзгариши кузатилади.

9-11 ноябрь кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. 10-11 ноябрь кунлари республиканинг шимолий ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик қорга айланади.

Республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

9 ноябрь куни республиканинг шимолий ҳудудларида, 10-12 ноябрь кунлари эса қолган ҳудудларида ҳаво ҳароратининг аста-секин пасайиши кутилмоқда.

Шимолий ҳудудлар ва чўл зоналарида ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуққача, кундузи 3-8 даража илиққача, республиканинг қолган ҳудудларида эса кечаси 0-5 даража илиққача, баъзи жойларда 1-2 даража совуққача, кундузи 7-12 даража илиққача пасаяди

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid