platina.uz
Жамият

Ўзбекистон медиа лойиҳалари Олмаотадаги халқаро бозорда тақдим этилди

Қозоғистонда ўтказилган World Content Market тадбирида актёр ва режиссёр Рашид Маликов Ўзбекистон медиа лойиҳалари, кино ва сериаллар ҳақида тақдимот ўтказди. Шунингдек, Ўзбекистон павильонида қатор нодавлат телеканаллар, онлайн платформалар ва хусусий киностудиялар вакиллари музокараларда иштирок этди.

Ўзбекистон медиа лойиҳалари Олмаотадаги халқаро бозорда тақдим этилди

Олмаотада ўтказилган World Content Market тадбирида Контент маркази вакили, актёр ва режиссёр Рашид Маликов Ўзбекистон медиа лойиҳалари, ишлаб чиқилаётган кино ва сериаллар ҳақида тақдимот ўтказди.

Тақдимотда ўзбек фильмлари ва сериалларини хорижий бозорларга олиб чиқиш, чет эл контентини харид қилиш ҳамда ҳамкорликда кино ва медиа лойиҳалар яратиш имкониятлари ҳақида сўз юритилди. Ўзбекистондаги суратга олиш масканлари ва маҳаллий ижодий жамоалар билан ишлаш имкониятлари ҳам таништирилди.

Ўзбекистон медиа лойиҳалари Олмаотадаги халқаро бозорда тақдим этилди
Ўзбекистон медиа лойиҳалари Олмаотадаги халқаро бозорда тақдим этилди

World Content Marketдаги Контент маркази томонидан ташкил этилган Ўзбекистон павильонида Sevimli TV, Zoʻr TV, MY5, Renessans TV, Biz TV, Солнечный ТВ телеканаллари ҳамда Salom TV, SPlay, Zoʻr Play, Biz Media онлайн платформалари, "Panorama Fox", "Media Show TV" каби хусусий киностeдиялар вакиллари қатнашиб, B2B музокараларда иштирок этишди.

Ўзбекистон медиа лойиҳалари Олмаотадаги халқаро бозорда тақдим этилди
Ўзбекистон медиа лойиҳалари Олмаотадаги халқаро бозорда тақдим этилди
Ўзбекистон медиа лойиҳалари Олмаотадаги халқаро бозорда тақдим этилди

Шунингдек, иштирокчилар 2027 йил 4–5 февраль кунлари бўлиб ўтадиган Tashkent Content Market тадбирига таклиф этилди ва бу иштирокчиларда катта қизиқиш билан қабул қилинди. Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги халқаро тадбирга рўйхатдан ўтиш TCM.uz сайтида давом этмоқда.

Ўзбекистон медиа лойиҳалари Олмаотадаги халқаро бозорда тақдим этилди
Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid