Энди Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари ID-карта орқали ўзаро сафар қилиши мумкин
Томонлар фуқароларнинг ўзаро сафарларини енгиллаштириш ва давлат чегараларидан ўтишдаги тўсиқларни бартараф этиш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ID-карталар орқали чегарадан ўтиш имкониятини муҳокама қилмоқда.
Томонлар фуқароларнинг ўзаро сафарларини енгиллаштириш ва давлат чегараларидан ўтишдаги тўсиқларни бартараф этиш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегарасидан ID-карталар орқали ўтиш имкониятини муҳокама қилмоқда, деб хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерали Тугжанов билан учрашди.
Томонлар Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ўзаро сафарларини енгиллаштириш ҳамда давлат чегараларидан ўтишдаги тўсиқларни бартараф этиш борасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.
Жумладан, ўзаро сафарлар тартибини соддалаштириш, шу жумладан давлат чегарасидан ID-карталар орқали ўтиш имконияти юзасидан фикр алмашилди. Қозоғистонда жорий этилаётган QazETA электрон кириш рухсатномаси тизими доирасида Ўзбекистон фуқароларига айрим имтиёзлар тақдим этиш имкониятига алоҳида эътибор қаратилди, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларини Қозоғистонда тартибли равишда ишга жойлаштириш, тегишли шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва фуқароларнинг ҳар икки мамлакат ҳудудида бўлиши учун қулай шароитлар яратиш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар конструктив мулоқотни давом эттириш ва муҳокама қилинган йўналишларда амалий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини тасдиқлади.





