“Ўзбекгидроэнерго” Корея Миллий Ассамблеясига китоблар топширди
Мазкур нашрлар орасидан Президент Шавкат Мирзиёевнинг асарлари, Ўзбекистон тарихи ва маданий меросига оид илмий-маърифий нашрлар ҳамда мамлакатнинг бугунги тараққиётини акс эттирувчи китоблар ўрин олган.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан Ўзбекистон тарихига оид китоблар жамланмаси Корея Миллий Ассамблеяси кутубхонасига тақдим этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилаётган мазкур эзгу ташаббуслар халқимизнинг кўп асарлик тарихини, миллий қадриятлари ва маънавий меросини асраб-авайлаш, китоб ва илм-маърифатнинг жамият ҳаётидаги ўрнини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Ана шу маърифий ташаббусларнинг халқаро миқёсдаги амалий ифодаси сифатида, Корея Республикасига ташриф доирасида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан Ўзбекистоннинг бой тарихи, миллий давлатчилиги, маданий мероси, бугунги тараққиёти ҳамда мамлакатимизнинг ривожланиш йўлига бағишланган китоблар жамланмаси Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси кутубхонасига тантанали равишда тақдим қилинди.

Мазкур нашрлар орасидан Президент Шавкат Мирзиёевнинг асарлари, мамлакатимиз тарихи ва маданий меросига оид илмий-маърифий нашрлар ҳамда Ўзбекистоннинг бугунги тараққиётини акс эттирувчи китоблар ўрин олган.
Тақдим этилган китоблар Корея Миллий Ассамблеяси кутубхонасининг Марказий Осиё павильонидан жой олиши алоҳида аҳамиятга эга.
Эндиликда ушбу нашрлар кореялик китобхонлар, тадқиқотчилар, талабалар, олимлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда хорижий меҳмонлар учун Ўзбекистон тарихи, маданияти ва бугунги тараққиёти ҳақида маълумот олишга хизмат қиладиган муҳим маърифий манба бўлиб хизмат қилади.
