platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Президент: "Чет элда меҳнат қилаётган юртдошларимиз — ҳақиқий мард инсонлар!"

Президент хорижда меҳнат қилаётган бирорта ҳам юртдошимиз ўз муаммоси билан ёлғиз қолмаслиги кераклигини қатъий таъкидлади.

Президент: "Чет элда меҳнат қилаётган юртдошларимиз — ҳақиқий мард инсонлар!"

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги "Интил" халқаро тил ва касбга ўқитиш марказида меҳнат миграцияси соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

Давлатимиз раҳбари хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимиз ҳақида алоҳида тўхталди:

"Чет элда ишлаётган ҳар бир юртдошимиз оиласининг ризқи, фарзандлари келажаги учун тинмай меҳнат қилаётган ҳақиқий мард инсонлардир. Улар ҳам бизнинг фуқароларимиз, бизнинг фарзандларимиз. Қаерда ишлашидан қатъи назар, фуқароларимиз ҳуқуқини ҳимоя қилиш — давлатнинг доимий бурчи ва вазифаси".

Президент хорижда меҳнат қилаётган бирорта ҳам юртдошимиз ўз муаммоси билан ёлғиз қолмаслиги кераклигини қатъий таъкидлади.

Эндиликда чет элда муаммога дуч келган фуқаро элчи ёки консулни излаб юрмайди. "Онлайн маҳалла" платформаси орқали ёрдам сўраб мурожаат қолдиради. Зарур вазиятда элчининг ўзи унинг олдига бориб, ҳуқуқларини ҳимоя қилади ва муаммосига ечим топади.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга ушбу тизимни 10 кун ичида йўлга қўйиш ва унинг самарали ишлашини таъминлаш бўйича таклифлар киритишни топширди.

Муҳим жиҳати — меҳнат мигрантларига бўлган муносабат ўзгармоқда. Хорижда ишлаётган инсон шунчаки пул жўнатувчи эмас, балки давлат ҳимоясига ҳақли, қадри баланд фуқаро сифатида эътироф этилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid