
Намангандаги боғчада 5 ёшли қиз зўрлангани бўйича иш судга оширилди
Суднинг ажримига асосан, мазкур жиноят иши 18 ноябрь куни кўриб чиқиш учун тайинланган.

Суднинг ажримига асосан, мазкур жиноят иши 18 ноябрь куни кўриб чиқиш учун тайинланган.

Қўқон шаҳар прокуратураси ишни Жиноят кодексининг 128-моддасидан (16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 118-моддаси 4-қисмига (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш) қайта малакалаган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 128-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қамоққа олинди.

Инспекторнинг аёли тасодифан уларнинг учрашувига гувоҳ бўлган ва қизни калтаклаган. Жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман суди аёлни Жиноят кодексининг 109-моддаси 1-қисми (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) бўйича айбли деб топди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олмазор туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Қизга ҳимоя ордери тақдим этилди.

Қонун билан 14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий зўравонлик учун узоқ муддатли 25 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси жорий этилмоқда. Боланинг ўлимига сабаб бўлган қасддан содир этилган жиноятлар учун шартли ҳукм қилиш ва жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш бутунлай тақиқланмоқда.

Олий Мажлис Сенати мазкур масалада қонунни кўриб чиқмоқда. Бундай жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан инсонпарварлик актлари, шартли озод қилиш, жазони муддатидан олдин тугатиш ва бошқа енгиллаштирувчи чораларни қўллаш имкониятларини чеклаш назарда тутилмоқда.

Ҳужжатга кўра, 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни зўрлик билан ғайритабиий усулда қондириш жиноятлари учун 25 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда. Зўравонликдан жабрланган ёки унга гувоҳ бўлган болаларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш механизмлари йўлга қўйилади.

Депутат Алишер Қодиров болаларга нисбатан жиноят учун жазони кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси муҳокамасида бетараф томонда қолганини айтиб, педофилларни бошқаларга ўрнак бўлиши учун ўлим жазосига маҳкум қилиш кераклигини билдирди.

Ушбу масалага қаратилган қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди. Лойиҳа 29 сентябр куни ўтказиладиган қуйи палатанинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги масъул идоралар билан биргаликда бир неча ой давомида қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар устида иш олиб борди.

Бу каби салбий ҳолатлар бошқа боғчаларда ҳам такрорланмаслиги учун махсус ишчи гуруҳ аъзолари томонида барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари текширилмоқда.