platina.uz
Жамият

Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси назарда тутилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди

Ҳужжатга кўра, 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни зўрлик билан ғайритабиий усулда қондириш жиноятлари учун 25 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда. Зўравонликдан жабрланган ёки унга гувоҳ бўлган болаларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш механизмлари йўлга қўйилади. 

Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси назарда тутилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди

Қонунчилик палатасида болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси назарда тутилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни зўрлик билан ғайритабиий усулда қондириш жиноятлари учун 25 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда.

Шунингдек, зўравонликдан жабрланган болаларни сўроқ қилишни видеоёзувга олиш ва уларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш назарда тутилган.

Зўравонликдан жабрланган ёки унга гувоҳ бўлган болаларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш механизмлари ҳам акс эттирилмоқда.
Шу билан бирга, болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш, Болалар масалалари бўйича комиссиялар қарорларини ижро этмаслик ёки уларнинг ижросига тўсқинлик қилиш учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Таълим ташкилоти ходими томонидан таълим-тарбия жараёнида болага нисбатан зўравонлик содир этилиши меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилиш учун асос бўлишига оид қоидалар ҳам назарда тутилган.
Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида соҳа мутахассислари, депутатлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида унинг нормалари атрофлича муҳокама қилинди. Кенг жамоатчилик муҳокамаси давомида келиб тушган таклифлар экспертлар томонидан ўрганилиб, асослантирилганлари қонун лойиҳасини такомиллаштиришда инобатга олинди.
Жумладан, Жиноят-протсессуал кодексига киритилаётган нормалар билан жинсий зўравонликка учраган вояга етмаганларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тартиблари аниқлаштирилди.

Вояга етмаган гувоҳларни сўроқ қилиш жараёнини видеоёзув орқали қайд этиш мажбурийлиги белгиланиб, васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг иштирокига оид қоидалар такомиллаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, Наманганда 5 ёшли қизчанинг боғса омбор мудири томонидан зўрлангани ортидан Ўзбекистонда боаларга нисабатан қилинган зўравонлик бўйича жазо чорасини кучайтириш масаласи кун тартибига чиқди. Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева воқеага муносабат билдириб, айбдор қонунчилик қоирасида энг оғир жазога тортилишини айтди. Ижтимоий ҳимоя агентлиги директори ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева эса айбланувчига умрбод қамоқ жазоси берилишини сўради.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid