platina.uz
Жамият

14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо 25 йилгача ёки умрбод бўлиши мумкин

Олий Мажлис Сенати мазкур масалада қонунни кўриб чиқмоқда. Бундай жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан инсонпарварлик актлари, шартли озод қилиш, жазони муддатидан олдин тугатиш ва бошқа енгиллаштирувчи чораларни қўллаш имкониятларини чеклаш назарда тутилмоқда.

14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо 25 йилгача ёки умрбод бўлиши мумкин

14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади.

Бугун Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлисида "Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун кўриб чиқилмоқда.

Сенатор Малика Қодирхонова қонун билан киритилаётган энг муҳим ўзгаришларга тўхталиб, 14 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этганлар учун жазо 25 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум қилишгача кучайтирилаётганини маълум қилди.

Шунингдек, бундай жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан инсонпарварлик актлари, шартли озод қилиш, жазони муддатидан олдин тугатиш ва бошқа енгиллаштирувчи чораларни қўллаш имкониятларини чеклаш назарда тутилмоқда.

"Бу, аввало, болаларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш ва уларнинг келажаги учун давлат томонидан қўйилаётган энг муҳим қадамлардан бири, деб ҳисоблайман", — деди сенатор Малика Қодирхонова.

Аввалроқ Қонунчилик палатаси йиғилишида болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси назарда тутилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Наманганда 5 ёшли қизчанинг боғса омбор мудири томонидан зўрлангани ортидан Ўзбекистонда болаларга нисабатан қилинган зўравонлик бўйича жазо чорасини кучайтириш масаласи кун тартибига чиқди. Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева воқеага муносабат билдириб, айбдор қонунчилик қоирасида энг оғир жазога тортилишини айтди. Ижтимоий ҳимоя агентлиги директори ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева эса айбланувчига умрбод қамоқ жазоси берилишини сўради.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid