platina.uz
Сиёсат

Болаларга нисбатан зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Ушбу масалага қаратилган қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди. Лойиҳа 29 сентябр куни ўтказиладиган қуйи палатанинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.

Болаларга нисбатан зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Болаларга нисбатан зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликни кескин кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди.

Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари учун жавобгарлик чораларини кучайтириш масаласи кўпдан буён депутатлар томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.

27 сентябр "Адолат" СДП фраксияси ташаббуси билан болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Қонунчилик палатасига киритилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг йиғилишида қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритиш ҳақида тегишли қарор қабул қилинди ҳамда палатанинг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси ушбу қонун лойиҳасига масъул этиб белгиланди.

"Адолат" СДП фраксияси ташаббуси асосида киритилган мазкур қонун лойиҳаси билан Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда қатор қонун ҳужжатларига болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари учун жавобгарлик чораларини кескин кучайтиришга қаратилган тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш кўзда тутилган.

Қонун лойиҳаси 29 сентябр куни ўтказиладиган қуйи палатанинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid